Янгиликлар

...

АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Одил судлов академиясида АҚШнинг Америка университети Вашингтон ҳуқуқ коллежи (Америсан Университй Вашингтон Соллеге оф Лав — АУВСЛ) вакили Шалала Валиева билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида меҳмон Академиянинг ташкил этилиши, асосий вазифалари, таълим йўналишлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий салоҳияти ва халқаро фаолияти билан таништирилди.❓ Мулоқот давомида икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг қуйидаги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди:⏺ Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар ўртасида академик алмашинувни йўлга қўйиш;⏺ Судьялар ва судьяликка номзодлар учун қўшма ўқув курслари, семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш;⏺ Суд фаолиятида сунъий интеллект, рақамли одил судлов ва киберхавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни амалга ошириш;⏺ Инсон ҳуқуқлари, судьялар мустақиллиги, судьялик одоби ва халқаро ҳуқуқ йўналишларида тажриба алмашиш;⏺ Докторантлар ва мустақил изланувчилар ўртасидаги илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма анжуманлар ўтказиш ва илмий мақолалар чоп этиш;⏺ Ўзаро англашув меморандумини имзолаш имкониятларини кўриб чиқиш.Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.👥 Мазкур учрашув Академиянинг хорижий юридик таълим муассасалари билан алоқаларини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятига илғор халқаро тажрибани жалб этиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Батафсил
...

МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси магистратура тингловчилари учун “Илмий (ҳуқуқий) тадқиқотлар методологияси” фани доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таништирув машғулоти ташкил этилди. Машғулот давомида тингловчилар кутубхонанинг тарихи, тузилмаси ва асосий фондлари, ҳуқуқий адабиётлар, илмий нашрлар ҳамда диссертациялар фонди билан яқиндан танишдилар.Шунингдек, электрон каталог ва рақамли ресурслардан, жумладан, media.natlib.uz платформасидан фойдаланиш, илмий манбаларни излаш, саралаш ва улардан тўғри иқтибос келтириш тартиби юзасидан маълумотларга эга бўлдилар.Мазкур машғулот магистратура тингловчиларининг илмий-тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш, диссертация ишларини тайёрлашда ишончли манбалардан самарали фойдаланиш ҳамда ахборот маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Батафсил
...

«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Одил судлов академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида «Инсон» марказларининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчилари ҳамда Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курслари ўз ниҳоясига етди. Ўқув дастури иштирокчиларнинг оилавий ва фуқаролик ҳуқуқи йўналишидаги билимларини кенгайтириш, кундалик хизмат фаолиятида учрайдиган мураккаб ҳуқуқий вазиятларни тўғри ҳал этиш ҳамда болалар ва оилаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш бўйича амалий тайёргарлигини кучайтиришга йўналтирилди.Машғулотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш, шартномавий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, ҳуқуқий хавфларни аниқлаш ва бошқариш, суд амалиёти ҳамда ҳуқуқий экспертиза билан боғлиқ масалалар назарий ва амалий мисоллар асосида ўрганилди. Дарсларга Академия профессор-ўқитувчилари, Олий суд ва Тошкент шаҳар судлари судьялари жалб этилди.   Тингловчи фикри:“Малака ошириш жараёнида олган билимларимиз фаолиятимизда учрайдиган ҳуқуқий масалаларга янада масъулият билан ёндашишимизга ёрдам беради. Айниқса, судьялар билан биргаликдаги машғулотлар, амалий вазиятлар таҳлили ва ҳаётий мисоллар орқали қонунчилик нормаларини қўллаш бўйича тушунчаларимиз янада бойиди. Ўзлаштирган билимларимизни келгусидаги иш фаолиятимизда самарали қўллаш имкониятига эга бўлдик”. Курснинг якуний босқичида тингловчиларнинг ўзлаштирган билимлари тест синовлари асосида текширилди. Натижалар бўйича юқори кўрсаткичларга эришган иштирокчиларга малака 
Батафсил
...

Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида “Одил судловда янги авлод: сунъий интеллект, рақамли ишонч ва суд тизимларининг кибербарқарорлиги” мавзусида ўтказилган халқаро ўқув курси якунига етди.Батафсил:  https://uza.uz/posts/932752
Батафсил
...

СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Одил судлов академиясида касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун “Судьянинг ҳалоллиги, холислиги ва юксак маънавий-ахлоқий савияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси И. Марупов иштирок этди.Давра суҳбати давомида мамлакатимизда фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати, шунингдек, судьянинг ҳалоллиги ва холислиги, унинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда касбий масъулияти масалалари муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, судьянинг одиллиги, виждонлилиги ва холислиги нафақат одил судлов сифатини, балки фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
...

Халқаро делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий судида

Халқаро ўқув курси доирасида хорижий давлатлар суд-ҳуқуқ тизими вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлдилар. ⏺ Ташриф давомида меҳмонларга Олий суднинг фаолияти, одил судловни амалга ошириш механизмлари ҳамда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.📱Шунингдек, делегация вакиллари судлар фаолиятини рақамлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Батафсил
...

ХАЛҚАРО ЎҚУВ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 2026 йил 2–4 ноябрь кунлари “Одил судловда янги авлод: сунъий интеллект, рақамли ишонч ва суд тизимларининг кибербарқарорлиги” мавзусида ташкил этилган халқаро ўқув курси бугун якунланди. 📄 Уч кун давомида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон суд тизимлари вакиллари, амалдаги судьялар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирокида долзарб мавзулар юзасидан маърузалар, амалий машғулотлар ва муҳокамалар ўтказилди.📚 Ўқув курси давомида рақамли далилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, даркнет ва рақамли криминалистика, блокчейн технологиялари ҳамда криптоактивларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, кибержиноятчиликка қарши кураш, сунъий интеллект ривожланиши шароитида киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, одил судлов тизимида сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.🤝 Тадбирнинг якуний қисмида ўқув курсида фаол иштирок этган қатнашчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.    Якуний учрашув давомида халқаро иштирокчилар ўқув курси мазмунан бой ва амалий жиҳатдан фойдали бўлганини алоҳида таъкидладилар. Улар машғулотлар давомида янги билим ва тажрибалар орттирганликлари, турли мамлакатлар суд тизимлари вакиллари билан фикр алмашиш ҳамда касбий алоқаларни мустаҳкамлаш имконига эга бўлганликларини билдирдилар.⏺ Шунингдек, меҳмонлар халқаро ўқув курси юқори савияда ташкил этилгани учун Одил судлов академияси раҳбарияти ҳамда ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.💬 Мазкур халқаро ўқув курси суд-ҳуқуқ соҳасида рақамли трансформация жараёнларини чуқур англаш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Батафсил
...

«International Journal of Justice» журналининг 1-сони чоп этилди!

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси муассислигидаги «International Journal of Justice» халқаро илмий-амалий электрон журналининг илк сони нашрдан чиқди.📚 Журналнинг ушбу сонидан ҳуқуқшунослик ва одил судлов соҳасига оид илмий мақолалар ўрин олган.📥 Журналнинг 1-сони ва унда эълон қилинган мақолалар билан қуйидаги расмий веб-сайт орқали танишишингиз мумкин:🌐 https://ijournaljustice.uz
Батафсил
...

ОДИЛ СУДЛОВДА ЯНГИ АВЛОД: СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ, РАҚАМЛИ ИШОНЧ ВА КИБEРБАРҚАРОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида киберхавфсизлик, рақамли далиллар ҳамда суд фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган халқаро ўқув курси бошланди. Халқаро тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон суд тизимлари вакиллари, амалдаги судьялар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.Ўқув курсининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Одил судлов академияси ректори иштирок этиб, тадбирни кириш сўзлари билан очиб бердилар.Тадбир доирасида суд-ҳуқуқ тизимида рақамли трансформация жараёнлари, суд фаолиятида замонавий ахборот технологияларини қўллаш, киберхавфсизликни таъминлаш ва сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
Батафсил

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097