Янгиликлар
Янги ўқув йилига тайёргарлик ва ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди
Бугун Академияда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва ижро интизоми масалаларига бағишланган ходимлар йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда дастлаб янги ўқув йилини юқори савияда ташкил этиш ва таълим жараёнига тайёргарлик ҳолати юзасидан Академиянинг ўқув-услубий ишлар бўйича проректори D.Aripovning маърузаси тингланди. Унда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, мавжуд тайёргарлик ҳолати ҳамда янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.Шунингдек, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш масалалари бўйича Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети декани X.Azizovning ҳисоботи тингланди.Муҳокамалар якунида масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.Шунингдек, йиғилиш давомида Академия жамоаси сафига янги қўшилган ходимлар таништирилди ва уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланди.
Батафсил
Суд кадрларининг профессионаллиги, ҳалоллиги ва замонавий компетенциялари мунтазам ривожлантирилади
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда Одил судлов академияси проректори Дилшод Ариповнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 августдаги “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонида суд кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгиланган вазифаларга бағишланган интервьюси эълон қилинди.
Интервьюда суд кадрларини тайёрлашнинг узлуксиз Пипелине модельини жорий этиш, касбий компетенциялар профилини шакллантириш, Академияни халқаро стандартлар асосида трансформация қилиш, Форсайт маркази, Эндаумент фонди ва Алумни Ассосиатион фаолиятини йўлга қўйиш, Micro-learning вa “Judge-edu” Телеграм-боти имкониятларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг хориждаги стажировкаларини тизимли ташкил этиш каби устувор йўналишлар ҳақида сўз юритилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/899892
Батафсил
Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, бугун Академияга мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш мақсадида ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилди.Суҳбат жараёнида талабгорларнинг танлаган илмий йўналиши бўйича назарий билимлари, тадқиқот олиб бориш салоҳияти, илмий муаммони таҳлил қилиш ва асослантириш кўникмалари, шунингдек, режалаштирилаётган тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва амалий аҳамияти баҳоланди.
Батафсил
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА сайтида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси проректори Нодирбек Салаевнинг “Янги Ўзбекистон - Янги одил судлов” номли мақоласи эълон қилинди.
Мақолада Одил судлов академиясида амалга оширилаётган институционал ва таълимий ислоҳотлар, “Смарт Либрарй”, “Рақамли академия” — E-Academy, халқаро илмий ҳамкорлик ва академик ҳалолликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, “Одил судлов – 2030” стратегиясининг “Халқчил суд”, “Адолат қўрғони”, “Кафолатланган адолат”, “Адолат посбонлари”, “Рақамли одил судлов” ва “Халқаро эътироф” йўналишлари таҳлил қилинган. Шунингдек, узлуксиз касбий ривожланишнинг “Пипелине модель”и, касбий компетенциялар профили, судьяларни ихтисослаштириш ва сертификациялаш, Форсайт маркази, Алумни Ассосиатион ва Эндовмент Фундни ташкил этиш каби истиқболдаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор
Батафсил: https://uza.uz/posts/898724
Батафсил
ЮКСАК ЭЪТИРОФ
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан имзолаган Фармонларига мувофиқ суд-ҳуқуқ тизими ходимлари ҳам давлат мукофотлари билан тақдирландилар.Мазкур мукофотлар уларнинг ўз касбига садоқати, самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда фидокорона хизматларининг эътирофидир.Уларни ушбу муносиб натижалар билан самимий муборакбод этамиз!
Батафсил
Судьяда нафақат билим, балки холислик, виждон ва масъулият ҳам бўлиши шарт
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА сайтида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори, юридик фанлар доктори Шерзод Абдуқодиров билан Академияда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва суд кадрларини тайёрлаш тизимидаги янгиликларга бағишланган суҳбат эълон қилинди.
Суҳбатда, “Одил судлов – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, “Адолат посбонлари” йўналиши доирасида суд тизими учун узлуксиз кадрлар тайёрлашнинг “Пипелине модель”ини жорий этиш, судьяликка номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларининг касбий компетенциялар профилини шакллантириш, мураккаб тоифадаги ишлар бўйича судьяларни ихтисослаштириш ва сертификация тизимини йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Алумни Ассосиатион, Форсайт маркази ва Эндовмент Фундни ташкил этиш, Академиянинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда суд кадрларини тайёрлаш тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Батафсил: https://xs.uz/kr/news/-b39ab8d6
Батафсил
Одил судлов академиясининг халқаро майдондаги ҳамкорлиги кенгаймоқда
Бугун Индонезиянинг нуфузли таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Академиянинг халқаро алоқалари яна бир муҳим йўналишда кенгайди.Академияда Индонезиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий нашрлари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда Университас Себелас Марет, Университас Сламет Рияди, Университас Муҳаммадияҳ Сидоаржо ҳамда бошқа таълим ва илмий муассасалар вакиллари иштирок этди.Мулоқот давомида халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқ соҳасидаги илмий журналлар фаолиятини такомиллаштириш, мақолаларни халқаро маълумотлар базаларида индексация қилиш, таҳририятлараро ҳамкорлик ва қўшма илмий тадқиқотларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашув доирасида Одил судлов академияси ҳамда Университас Сламет Рияди (УНИСРИ) Суракарта Ҳуқуқ факультети ва Университас Муҳаммадияҳ Сидоаржо ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди.
Батафсил
Руҳий барқарор судья — адолатли қарорнинг муҳим кафолати
Судьянинг касбий фаолияти юксак масъулият, холислик, вазминлик ва кучли руҳий барқарорликни талаб этади. Чунки суд жараёнида қабул қилинадиган ҳар бир қарор инсон тақдири, жамият манфаатлари ва қонун устуворлиги билан чамбарчас боғлиқ.
Сурункали стресс, руҳий зўриқиш ва касбий чарчоқ эса инсоннинг диққат-эътибори, ҳиссий ҳолати ҳамда мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Шу боис, 2026 йил 19 август куни Андижон вилоятида Одил судлов академияси эксперт ва психологлари иштирокида судьялар учун психологик семинар-тренинг ташкил этилди.Тренингнинг асосий мақсади — судьяларнинг касбий фаолиятида руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларни тўғри бошқариш, ҳиссий зўриқишларнинг олдини олиш ҳамда мураккаб ҳолатларда холис ва вазмин қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат бўлди.Машғулотлар давомида:🔹 стрессни бошқариш ва руҳий зўриқишни камайтириш;🔹 эмоционал интеллектни ривожлантириш;🔹 мураккаб вазиятларда ўзини бошқариш ва вазминликни сақлаш;🔹 касбий чарчоқнинг олдини олиш;🔹 иш ва шахсий ҳаёт ўртасида соғлом мувозанатни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Амалий ва интерактив машқлар асосида ташкил этилган тренинг иштирокчиларга нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, балки кундалик касбий фаолиятда қўллаш мумкин бўлган самарали психологик усулларни ўзлаштириш имконини берди.
Батафсил
Одил судлов академияси ва ТИКА ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Академияда Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (ТİКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Академия ва ТИКА ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада ривожлантириш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий суд таълими тажрибасини ўрганиш, академик алмашинувларни кенгайтириш, қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, Туркиянинг суд таълими соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда икки томонлама тажриба алмашинувини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни узоқ муддатли ва самарали шериклик асосида давом эттириш, янги қўшма ташаббуслар ва амалий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Батафсил