Янгиликлар

...

СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.📢 Бугун Тошкент шаҳрида “Суд-экспертлик фаолиятида психологик портретлаш ва профайлинг” мавзусида “Суд-психологик экспертиза ва психолог иштирокидаги комплекс экспертизанинг долзарб масалалари” В халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.   Анжуманда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Арманистон, Канада ва Швейтсариядан соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.🤝 Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.📄 Меморандум суд-ҳуқуқ соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, судьялар ва суд тизими ходимларининг психологик компетенцияларини ривожлантириш, шунингдек, суд фаолиятида замонавий психологик ёндашувлардан фойдаланишни кенгайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.Шунингдек, томонлар суд психологияси, психологик портретлаш ва профайлинг, вояга етмаганлар билан боғлиқ ишлар, суд-экспертлик фаолиятида психологик билимлардан фойдаланиш, илмий-тадқиқот фаолияти, ўзаро тажриба алмашиш, семинар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.🔹 Мазкур меморандум суд кадрларининг психологик ва касбий компетенцияларини юксалтириш, суд-экспертлик фаолиятида замонавий психологик ёндашувларни ривожлантириш ҳамда суд-психологияси йўналишида амалий ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим қадам бўлди.
Батафсил
...

ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси халқаро миқёсдаги муҳим натижани қайд этди.🔝 Академия УИ ГреэнМетрис Ворлд Университй Ранкингс 2026 халқаро рейтингида 110 та давлатнинг 2 мингдан ортиқ олий таълим муассасаси орасида 901-ўринни эгаллаб, ТОП-1000 таликдан жой олди.🔼 Мазкур натижа Академиянинг барқарор ривожланиш, замонавий таълим муҳити ва экологик масъулият йўналишларидаги фаолияти халқаро рейтинг мезонлари асосида баҳоланганини кўрсатади.   Энг муҳими, Академиянинг ушбу нуфузли халқаро рейтингда қайд этилиши унинг халқаро таълим маконидаги ўрни ва танилиши кенгайиб бораётганини ифодаловчи муҳим натижалардан биридир. UI GreenMetric — 2026 йилги рейтинглар
Батафсил
...

Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида ёшларнинг шахсий ва маънавий камолоти, мустақил фикрлаши, масъулияти ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга бағишланган маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтди. 🎙 Мулоқотда «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов иштирок этиб, ёшларнинг шахсий камолоти, маънавий барқарорлиги, масъулияти ва ҳаётий мақсадларини шакллантириш масалалари юзасидан маъруза қилди.Тадбир давомида мавзу юзасидан фикр алмашилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Батафсил
...

“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”

«УзА»да Одил судлов академияси Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Саида Маҳмудова билан “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг Ўзбекистон ҳуқуқий тизими ва суд амалиётига таъсири юзасидан суҳбат эълон қилинди. Суҳбатда Тошкент халқаро молия марказининг ҳуқуқий мақоми, Тошкент халқаро тижорат судининг юрисдикцияси, иқтисодий низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари, суд ва арбитраж ўртасидаги муносабатлар, таъминлаш чоралари, суд қарорларини ижро этиш ҳамда қўлланиладиган ҳуқуқ масалалари ҳақида фикр юритилган.Шунингдек, халқаро тижорат судловининг ривожланиши шароитида судьялар ва юридик кадрлар учун зарур бўладиган янги билим ва кўникмалар, жумладан, халқаро тижорат ҳуқуқи, молиявий инструментлар, корпоратив бошқарув, рақамли активлар ва электрон далиллар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилган.📌 Суҳбатда Тошкент халқаро молия марказининг фаолияти доирасида миллий иқтисодий судлов тизими билан боғлиқ янги ҳуқуқий ва амалий механизмлар ҳақида сўз юритилади. Батафсил ўқиш
Батафсил
...

ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Одил судлов академиясига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Элчи Юй Сзюн Академия ректори Шерзод Абдуқодиров билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.Учрашувда ҳуқуқий таълим, кадрлар малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар учун Академия бўйлаб экскурция ташкил этилди.Томонлар ҳуқуқ соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Батафсил
...

МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВ: ЯНГИ БОСҚИЧ

Энг муҳим ғоя: Маъмурий одил судловда асосий эътибор нафақат бузилган ҳуқуқни тиклашга, балки ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш ва давлат органлари қарорлари устидан самарали суд назоратини таъминлашга қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарига маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдим этилди.📊Рақамлар нимани кўрсатади?2017 йилдан буён маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилган. 70 мингдан ортиқ ҳолатда давлат органларининг ноқонуний қарорлари бекор қилинган. Шунингдек, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан 27 мингга яқин хусусий ажрим чиқарилган.✔️Янги босқичда нималар таклиф этилмоқда?судга мурожаат қилишнинг 4 турдаги даъво шаклини жорий этиш;ҳуқуқ бузилишидан олдин уни ҳимоя қилишга қаратилган проактив суд ҳимоясини таъминлаш;давлат органининг қонунбузилишини тан олиш ҳақида муддатсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш;маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш;давлат органларининг дискресион ваколатларидан қонуний ва асосли фойдаланганини суд томонидан текшириш;суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш механизмларини кучайтириш.💡Эътиборли жиҳат:Бу ёндашув маъмурий судни фақат содир бўлган ҳуқуқбузилиш оқибатларини бартараф этувчи институт эмас, балки давлат органлари фаолияти устидан самарали суд назоратини амалга оширувчи ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олишга хизмат қилувчи механизм сифатида янада ривожлантиришни назарда тутади.🖥Ҳуқуқшунослар учун эса янги масала:Энди маъмурий судловда нафақат «қарор қонунийми?», балки «давлат органи ушбу қарорни қандай асослар ва қандай жараён асосида қабул қилди?» деган савол ҳам муҳим аҳамият касб этади.✍️Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири I.Ergashev
Батафсил
...

Судьяларнинг психологик барқарорлиги — одил судловнинг муҳим омили

Сирдарё вилояти судьялари учун судьяларнинг психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ҳамда касбий фаолиятда руҳий барқарорликни таъминлашга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди. Машғулот давомида судьяларнинг касбий фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган стрессли вазиятларни самарали бошқариш, психологик барқарорликни сақлаш ва мураккаб ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Батафсил
...

Умрини эл-юрт хизматига бахшида этган инсонлар доимо эъзоз ва эҳтиромга лойиқ

Умрини эл-юрт хизматига бахшида этган инсонлар доимо эъзоз ва эҳтиромга лойиқ. Шу маънода, Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган Ҳалима Муҳитдинова ҳам узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида самарали фаолият олиб борган, ўз ҳаётини халқ хизматига бағишлаган фидойилардан эди. Устознинг номини абадийлаштириш, унинг ибратли ҳаётини ёшларга намуна қилиб кўрсатиш мақсадида Наманган шаҳрида Ҳалима Муҳитдинова таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ташкил этилди.Президент Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар Ассоциацияси, Адлия вазирлиги раҳбарлари, шунингдек вилоятлардан келган суд фахрийлари иштирок этган хотира тадбири аввалида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Ҳалима Муҳитдинова номидаги академик лицейда суд-ҳуқуқ фидойисининг ҳаёти йўли, амалга оширган эзгу ишларига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. У кишининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида таълим даргоҳига Ҳалима Муҳитдинова бюсти ўрнатилиб, хотира музейи ташкил этилди. Тадбир аввалида меҳмонлар томонидан Ҳ.Муҳитдинова бюсти очилиб, пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг, иштирокчилар хотира музейида бўлиб, Ҳалима Муҳитдинова ҳаёти ва фаолиятига бағишланган экспонатлар, иш буюмлари билан танишдилар.- Мен Ҳалима Муҳитдинова номидаги академик лицейда таълим олаётганимдан хурсандман, - дейди таълим муассасасининг 1-босқич ўқувчиси Мунзира Раҳматуллаева. Албатта, келажакда мазкур муассасани тамомлаб, Ҳалима Муҳитдинова каби фидойи ҳуқуқшунос бўлмоқчиман.Шундан сўнг хотира тадбири Наманган вилояти мусиқали драма театрида давом этди. Сўзга чиққан суд тизими фахрийлари, меҳмонлар Ҳалима Муҳитдинованинг меҳнат фаолиятига тўхталиб, кўрсатган хизматлари, жасорат ва фидойиликлари ҳақида сўзлаб бердилар.Тадбир давомида Ҳалима Муҳитдинованинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Матонат маликаси” номли китоб ва шу номдаги ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Айниқса, суд-ҳуқуқ фидойисига бағишлаб саҳналаштирилган театр композицияси томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.- Бугун опамиз Ҳалима Муҳитдинованинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилган эзгу ишлари кўриб, кўзимизга ёш келди, - дейди Ҳ. Муҳитдинованинг жияни Санобар Солиева. Дарҳақиқат, Ҳалима опа  ҳар қандай вазиятда ҳам касбига содиқ қолиб, халқ манфаатини биринчи даражага қўйган инсон бўлганлар. Бундай аёлнинг жияни эканимиздан фахрланамиз.Тантанали тадбир давомида шунингдек, Ҳалима Муҳитдинова ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб куйланган “Адолат қуёши” номли қўшиқ премьераси ҳам бўлиб ўтди. Шу билан бирга ёзувчилар томонидан “Умр саодати” достон-поэмаси, “Меҳрнинг мангу қўшиғи” номли драма ёзилиб, газеталарла эълон қилингани айтилди. Айни шу ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ижодкорларга Наманган вилояти ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.- Бугунги ҳужжатли фильм ҳамда театр компазицияси орқали устоз ҳуқуқшунос Ҳалима Муҳитдинованинг Олий суд раиси сифатида амалга оширган ишлари, тизим ривожи йўлидаги жонбозликларига гувоҳ бўлдик, дейди Наманган вилояти суди судьяси Наргиза Аҳадова.Албатта, бу каби тадбирлар Ҳалима Муҳитдинова каби фидойи инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг умр йўлини ёшларга ибрат қилиб кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Батафсил
...

“ТАДБИРКОР АЁЛЛАР ВА ДАВЛАТ: ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР”

Одил судлов академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Ишбилармон Аёллар Ассоциацияси (АДЖ) ҳамкорлигида “Тадбиркор аёллар ва давлат: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар” мавзусида брифинг ўтказилди. Брифингда тадбиркор аёллар ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ва касбий салоҳиятини ошириш ҳамда соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари, тадбиркор аёллар, экспертлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Брифинг якунида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таклифлар билдирилди.
Батафсил

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097