Янгиликлар
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давлат буюртмаси асосида ўтказилган илмий-тадқиқот лойиҳалари танловида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг “Судялик лавозимига номзодларнинг психологик портретини шакллантирувчи электрон дастур” ҳамда “Суд муҳокамаси симулятсияси” электрон платформасини ишлаб чиқиш лойиҳалари ғолиб деб топилди.
Мазкур икки лойиҳа учун жами 3 миллиард 593 миллион 651 минг сўмлик давлат гранти қўлга киритилди.
2026–2028-йилларда амалга ошириладиган ушбу лойиҳалар судялик лавозимига номзодларни замонавий ёндашувлар асосида баҳолаш, судялар ва судяликка номзодларнинг малакасини ошириш ҳамда суд тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
Батафсил
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
Жиззах вилоятининг Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) билан ҳамкорликда “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.
29–30 июль кунлари ўтказилган ўқув курсида судьялар ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва судда кўриб чиқиш жараёнларига оид замонавий ёндашувлар билан танишдилар.Машғулотлар давомида кибержиноятчиликка қарши курашишнинг амалий жиҳатлари, рақамли криминалистика имкониятлари, электрон далиллар билан ишлаш усуллари, блокчейн технологиялари, криптоактивлар билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди.Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Мазкур курс судьялар ва соҳа вакилларининг ахборот технологиялари билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш борасидаги билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Батафсил
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик
Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон аёл судьялар ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум Академия ва Ассоциация ўртасида таълим, илм-фан ҳамда амалий фаолият йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, судьялар, хусусан, аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Батафсил
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИ: ИННОВАЦИЯ, ОЧИҚЛИК ВА АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Президентнинг 2025-йил 21-августдаги ПФ–141-сон Фармони ижроси, Академиянинг 2026-йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари, шунингдек, магистратура ва касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул жараёнлари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган матбуот анжумани очиқ мулоқот шаклида ўтказилди.
Унда Судялар олий кенгаши вакили, Академия раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда суд тизими учун малакали кадрлар тайёрлаш, қабул жараёнлари, таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан маълумот берилди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга Академия раҳбарияти томонидан батафсил жавоблар берилди.
Батафсил
Академияда "Wakil AI" сун'ий интеллект платформаси тақдимоти бўлиб ўтди
Одил судлов академиясида Wakil AI сун'ий интеллект платформасини ишлаб чиққан мутахассислар иштирок этиб, мазкур маҳсулотнинг имкониятлари, ишлаш тамойиллари ҳамда ҳуқуқий фаолиятда қўллаш истиқболлари юзасидан тақдимот ўтказдилар.
Тақдимот давомида платформа ёрдамида ҳуқуқий ма'лумотларни тезкор излаш, қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва бошқа интеллектуал хизматларни амалга ошириш имкониятлари намойиш этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга сун'ий интеллект технологияларини суд-ҳуқуқ соҳасида самарали қўллаш, уларнинг афзалликлари ҳамда амалиётдаги аҳамияти хусусида батафсил ма'лумот берилди. Тадбир якунида Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
Батафсил
Одил судлов академияси Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Унда Академия фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Муҳокамалар якунида таълим сифати ва илмий фаолият самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил
Одил судлов академиясида Халқаро судялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Халқаро судялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши, Олий суд раҳбарияти ва вакиллари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари, шунингдек, туманлараро судлар раислари ва судялари иштирок этди.
Тадбир давомида сўнгги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, судялар ва суд аппарати ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, суд фахрийларининг хотиралари тингланиб, ўтган йиллардаги фаолият тажрибаси ва бугунги кунда суд тизимида яратилган шарт-шароитлар хусусида фикр алмашилди.
Батафсил
Академияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–106-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида "Суд фаолиятида комплайенс назорати" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 8-июндаги “Судларда комплайенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–106-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида суд тизимида комплайенс назоратининг ўрни ва аҳамияти, коррупсиявий хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш механизмлари, манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг самарали усуллари, шунингдек, хизмат фаолиятида ҳалоллик стандартларига риоя этишни таъминлашнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Батафсил
Одил судлов академиясида семинар-тренинг бўлиб ўтади
2026-йил 23-июл куни соат 11:00 да Академияда "Суд фаолиятида комплайенс назорати" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтади.
Семинарда суд тизимида комплайенс назоратининг аҳамияти, коррупсиявий хавфларни аниқлаш ва олдини олиш механизмлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ҳамда ҳалоллик стандартларини таъминлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинади.
Батафсил