Янгиликлар
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВА ҲEЛСИНКИ УНИВEРСИТEТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Финландиянинг нуфузли Ҳелсинки университети Ҳуқуқ факультетининг жиноят ҳуқуқи профессори, юридик фанлар доктори Сакари Кристиан Меландер билан учрашув бўлиб ўтди.
🤝 Учрашув давомида Одил судлов академияси ва Ҳелсинки университети ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим ва илм-фан соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.✅ Музокаралар натижасида Одил судлов академияси профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида Ҳелсинки университетида малака оширишларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.📚 Шунингдек, ташриф доирасида профессор Сакари Кристиан Меландер Академия магистратура тингловчилари учун Европа жиноят ҳуқуқининг долзарб масалалари, жиноят қонунчилигини қўллаш амалиёти ҳамда жиноят одил судловини такомиллаштириш мавзуларида маъруза ўқиди.🎓 Маълумот учун, Сакари Кристиан Меландер 2018 йилдан буён Ҳелсинки университети профессори сифатида фаолият юритиб келмоқда. У Финландия Фан ва адабиёт академияси аъзоси ҳамда Финландия ҳуқуқшунослар уюшмаси раиси ҳисобланади.🌐 Мазкур учрашув Одил судлов академиясининг халқаро академик алоқаларини кенгайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ва магистратура тингловчиларини илғор хорижий тажриба билан таништириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Батафсил
МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари юридик хизмат ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси якунланди.
Ўқув машғулотларида тингловчилар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкаларини қайтариш, ноқонуний қурилган иморатларни бузиш билан боғлиқ низолар, судларга даъво аризалари ва юқори инстанция судларига шикоятлар киритиш, шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий судларда ишларни кўришнинг процессуал хусусиятларини ўргандилар.Назарий билимлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланиб, суд ҳужжатларини тайёрлаш, қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш ва ҳуқуқий позицияни асослаш кўникмалари ривожлантирилди.Курс якунидаги тест синовларида тингловчилар юқори натижаларни қайд этдилар. Курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Тингловчи фикриТошкент шаҳар Кадастр агентлиги бошқармаси бош юрисконсульти Акобир Ахмедов:«Мазкур ўқув курси биз учун жуда фойдали бўлди. Фаолиятимизда дуч келадиган мураккаб масалаларнинг ечимларини амалдаги судьялар ва малакали профессор-ўқитувчилардан бевосита ўргандик. Бундай курсларнинг кўпайтирилишидан мамнун бўлар эдим. Турли соҳаларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига ҳам шундай ўқувларда қатнашишни тавсия қиламан. Курсни ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Кадастр агентлигига самимий миннатдорлигимни билдираман».
Мазкур курс юридик хизмат ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва суд ишларида самарали иштирок этиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Батафсил
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО СEМИНАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 20–22 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) томонидан “Трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро минтақавий семинар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда Одил судлов академияси Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Толибжон Обидов иштирок этиб, трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш, электрон далиллар билан ишлаш ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида халқаро тажриба алмашмоқда.Семинарнинг асосий мақсади трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, уларнинг самарали ечимларини муҳокама қилиш ҳамда ушбу соҳада минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.ЙХҲТ Котибияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ваколатли идоралари, жумладан, Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази ва Бош криминалистика маркази, Бош прокуратура, Одил судлов академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳузуридаги Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти мутахассислари иштирок этмоқда.Семинар дастуридан трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш бўйича амалий машғулотлар, электрон далиллардан самарали фойдаланиш, Эстония ва Қозоғистон тажрибасини ўрганиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасида киберхавфсизлик ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳокамалар ўрин олган.
Батафсил
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси жамоаси барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!Ўзбек тили — миллий ўзлигимиз, тарихимиз, маънавиятимиз ва бебаҳо қадриятларимизнинг ёрқин ифодасидир. Она тилимиз халқимизни бирлаштирувчи, миллий тафаккуримизни бойитувчи ва маънавий меросимизни авлодлардан авлодларга етказувчи беқиёс неъматдир.Бугунги кунда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини юксалтириш, унинг бой имкониятларини кенг намоён этиш, илм-фан, таълим, ахборот технологиялари ва ҳуқуқшунослик соҳаларида қўлланишини ривожлантириш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик, фаровонлик ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!Жонажон ўзбек тилимизнинг нуфузи ва шуҳрати янада юксалсин, она тилимиз ҳамиша қалбларимизда ва ҳаётимизда муносиб ўрин тутсин!Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси жамоаси
Батафсил
АКАДEМИЯ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва кадрлар бўлими бош мутахассиси И. Ғаффоров ТÜРКСОЙ томонидан ташкил этилган халқаро форумда иштирок этмоқда.
Форумнинг асосий мақсади туркий халқларнинг тарихи, маданияти, анъана ва қадриятларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий дунё миқёсидаги ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини ривожлантиришдан иборат.Форум доирасидаги иштирок туркий давлатлар ёшлари билан тажриба алмашиш, ёшлар билан ишлашнинг замонавий усулларини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш учун муҳим имконият яратади.Халқаро форумда ўзлаштирилган илғор тажрибаларни Академия фаолиятига татбиқ этиш орқали ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда туркий дунё ёшлари билан ҳамкорликда янги маънавий-маърифий ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Батафсил
ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ КОГНИТИВ ВА ЖАМОАВИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида тингловчиларнинг интеллектуал салоҳияти, креатив фикрлаши ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тимбилдинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Академия психологи Y.Dosjanova иштирокида ташкил этилаётган машғулотларда интеллектуал ўйинлар, амалий топшириқлар ва жамоавий машқлар орқали муаммоларга ноодатий ёндашиш, мақбул ечимларни топиш ва ҳамкорликда қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилмоқда.Шунингдек, машғулотлар тингловчиларнинг психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларда ўзини бошқариш ва касбий фаолият учун зарур компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилади.Зеро, креатив фикрлаш, психологик барқарорлик ва самарали ҳамкорлик бўлажак судьялар касбий тайёргарлигининг муҳим таркибий қисмларидир.
Батафсил
ДАВЛАТ ТИЛИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан «Одил судловни амалга оширишда ўзбек тили меъёрларига риоя этиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.🤩 Тадбир давомида давлат тилининг одил судловни амалга оширишдаги ўрни ва аҳамияти, суд ҳужжатларини давлат тилида тўғри ва аниқ расмийлаштириш, юридик терминологиянинг бир хилда қўлланилиши ҳамда суд амалиётида тил меъёрларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ва суд ҳужжатлари сифатини оширишда тил маданиятининг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
🏆 Тадбир давомида Академия тингловчилари ўртасида «Сўз муқаддаслиги ва ҳуқуқий масъулият: судья ҳукмидаги ҳар бир ҳарф қадри» мавзусида ўтказилган танловда иштирок этиб, ғолиб деб топилган қуйидаги тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар:🔹 Шерқулов Азамат Нуралиевич — иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчиси;🔹 Зулпиев Умиджон Собирович — иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчиси;🔹 Хужамбердиев Санжарбек Махситалиевич — фуқаролик ҳуқуқи йўналиши тингловчиси.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Одил судлов академияси томонидан ташкил этилган «Мустақиллик — одил судлов ва инсон қадрининг мустаҳкам пойдевори» мавзусидаги илмий мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Танловга тақдим этилган илмий мақолалар илмий савияси, мавзунинг ёритилиш даражаси ва амалий аҳамиятига кўра баҳоланиб, қуйидаги муаллифлар ғолиб деб топилди:🥇 И ўрин — Шамсиддинова Озода Бўриевна🥈 ИИ ўрин — Мадатов Хабибулло Нурмуродович🥉 ИИИ ўрин — Эшқувватов Бобомурод Аброр ўғли🏅 «Энг яхши амалий таклиф» номинацияси — Авезов Қосим Сафарович.🫥 Танлов ғолиблари Одил судлов академияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давлат тилининг нуфузини юксалтириш, суд ҳужжатларида тил меъёрларига риоя этиш маданиятини ошириш ҳамда одил судлов сифатини таъминлашга қаратилган фикр ва таклифлар алмашинуви билан аҳамиятли бўлди.
Батафсил
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ГEОГРАФИЯСИ
Одил судлов академияси халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий билимларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Академиянинг халқаро ҳамкорлик географияси Марказий Осиё, Европа, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Шимолий Америка мамлакатларини қамраб олади.Халқаро ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, илмий ва таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, замонавий ёндашувларни ўрганиш ҳамда илғор суд-ҳуқуқ амалиётини ўзлаштириш муҳим аҳамият касб этади.Халқаро тажриба — сифатли таълим, юксак салоҳият ва замонавий одил судлов сари муҳим қадам!
Батафсил
ГEРМАНИЯ СУД ТИЗИМИДА МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири I.Ergashev томонидан «Судьянинг иш юритиш методикаси» дастури доирасида «Германия суд тизимида маъмурий суд ишларини юритишнинг умумий асослари» мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.
⏺ Онлайн машғулотда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлараро маъмурий судлар судьялари иштирок этди.Машғулот давомида Германия суд ҳокимиятининг конституциявий асослари, судьялар мустақиллиги ҳамда маъмурий судларнинг суд тизимидаги ўрни ёритилди.
Батафсил