Янгиликлар

...

ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ: СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ, РАҚАМЛИ ИШОНЧ ВА СУД ТИЗИМЛАРИНИНГ КИБEРБАРҚАРОРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 2026 йил 2–4 ноябрь кунлари “Одил судловнинг янги авлоди: сунъий интеллект, рақамли ишонч ва суд тизимларининг кибербарқарорлиги” мавзусида халқаро ўқув курси бўлиб ўтади.Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан амалдаги судьялар иштирок этиши кутилмоқда.Халқаро ўқув курси суд-ҳуқуқ соҳасида илғор тажриба алмашиш, рақамли трансформация шароитидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда судьялар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Батафсил
...

Академияда ёшлар билан мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва кадрлар бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва магистрлар, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи K.Suyarov, “Сувни биргаликда асраймиз” лойиҳаси раҳбари M.Abdujalilova, «Йўловчи» лойиҳаси раҳбари T.Eshboyev ҳамда “ИEЛТС марафон” лойиҳаси раҳбари J.Muhammadov иштирок этди.Тадбир якунида ёшлар билан ишлаш ва маърифий лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорликни эътироф этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходимлари тақдирланди.
Батафсил
...

ГДАНСК УНИВEРСИТEТИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Одил судлов академиясида Полшанинг Гданск университети ректори, Полша университетлари ректорлари конференцияси президенти, Полша Фанлар академияси аъзоси, профессор Пётр Степновский билан учрашув бўлиб ўтди. 💬 Учрашувда Одил судлов академияси ректори Шерзод Абдуқодиров икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.⏺ Қайд этилганидек, айни пайтда Академия ва Гданск университети ўртасида дастлабки ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги элчихонаси вакиллари ҳам амалий кўмак кўрсатмоқда.❓ Мулоқот давомида ҳамкорликнинг қуйидаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди:🔹 Одил судлов академияси ва Гданск университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш;🔹 Академия тингловчилари ва магистратура талабалари учун Гданск университетида стажировкалар ташкил этиш;🔹 Профессор-ўқитувчилар ўртасида академик алмашинув ва тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш;🔹 Қўшма илмий тадқиқотлар, конференциялар ва академик тадбирларни ташкил этиш;🔹 Замонавий таълим методикалари ва халқаро тажрибани ўқув жараёнига татбиқ этиш.Учрашув якунида томонлар таълим ва илм-фан соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда келгусидаги амалий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.🌐 Мазкур учрашув Одил судлов академиясининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва кадрлар тайёрлаш тизимига илғор хорижий тажрибани жорий этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Батафсил
...

ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

 Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари юридик хизмат ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси якунланди. Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ушбу соҳада юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби ҳамда мазкур йўналишдаги қонунчиликни қўллаш амалиётини ўргандилар.Шунингдек, маъмурий суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, судларга ариза, шикоят ва илтимосномалар киритиш тартиби, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари қарорларини ҳуқуқий жиҳатдан асослаш ҳамда кадастр органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.Машғулотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда адвокат сўровларини кўриб чиқиш тартиби, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низоларнинг судларда кўрилишига алоҳида эътибор қаратилди.Назарий билимлар амалий мисоллар билан мустаҳкамланиб, тингловчиларнинг қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва суд жараёнларида самарали иштирок этиш кўникмалари ривожлантирилди.Курс якунида тингловчилар билимини баҳолаш мақсадида тест синовлари ўтказилди. Синовлардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга курсни тамомлаганлик сертификатлари топширилди. Тингловчи фикриМалака ошириш курси тингловчиларидан бири ўқув машғулотлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:«Мазкур малака ошириш курси касбий фаолиятимизда учрайдиган масалаларни чуқурроқ англаш, қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш ва амалий кўникмаларимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилган машғулотлар биз учун фойдали бўлди».
Батафсил
...

Одил судлов академияси вакили Малтадаги халқаро конференцияда Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди

2026 йил 26–28 октябрь кунлари Малтанинг Валлетта шаҳрида Ҳедаяҳ маркази ва Халқаро адлия ва қонун устуворлиги институти (ИИЖ) ҳамкорлигида РС26 халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Одил судлов академияси профессори Дилшод Исроилов “Терроризмга оид ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш: Ўзбекистоннинг тергов ва суд амалиётидан мисоллар” мавзусида маъруза қилди.Унда терроризмга оид ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг касбий салоҳиятини ошириш, рақамли далилларни баҳолаш ва адолатли суд муҳокамаси кафолатларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ёритилди.Конференция доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва тажриба алмашиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Батафсил
...

EMOTIONS FROM JAPAN: ЯНГИ ТАЖРИБА — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР!

Япония тараққиётининг асоси — таълим, қонунга ҳурмат ва юксак маданият!  Одил судлов академиясида Японияга амалга оширилган хизмат сафари натижалари ва халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Япония ҳуқуқ тизими, япон халқининг ўзига хос маданияти, қонунга итоаткорлик тамойиллари ҳамда таълим ва тарбия тизимининг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида фикр юритилди.Делегация вакилларининг Япония Олий суди, Юридик кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва ўқув институтига ташрифлари давомида илғор тажрибалар ўрганилиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.Академия учун янги истиқболлар! Японияда таълим олиш ва малака ошириш, халқаро тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда замонавий таълим методикаларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.Учрашув якунида делегация вакиллари томонидан Японияда орттирилган билим ва тажрибалар Академия ходимлари билан ўртоқлашилиб, илғор ёндашувларни Академия фаолияти ва таълим жараёнига босқичма-босқич татбиқ этиш истиқболлари белгилаб олинди.Япония тажрибасидан муҳим хулоса: қонунга ҳурмат мактабдан, юксак ҳуқуқий маданият эса таълим ва тарбиядан бошланади!
Батафсил
...

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга шарҳ китоби тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳ китобининг тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори ҳам иштирок этди. Тадбир Олий суд, Осиё тараққиёт банки ва Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида тайёрланган, 820 саҳифадан иборат шарҳ китобининг мазмун-моҳияти ва илмий-амалий аҳамиятини муҳокама қилишга бағишланди.Нашрда Қонуннинг барча 17 боби қамраб олиниб, унинг ҳар бир моддаси мазмуни, ҳуқуқий мақсади, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда суд амалиётида қўлланилиши батафсил ёритилган.Тадбир давомида тўловга қобилиятсизликка оид ишларни судларда кўриб чиқиш, суд назоратининг самарадорлигини таъминлаш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.Шунингдек, шарҳни тайёрлашда миллий қонунчилик ва суд амалиёти билан бир қаторда халқаро тажриба ҳамда халқаро ташкилотларнинг тегишли ҳужжатларидан фойдаланилгани таъкидланди.Мазкур нашр қонун нормаларини амалиётда тўғри ва бир хилда қўллаш, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш, суд қарорлари сифати ва барқарорлигини ошириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик институтини янада ривожлантиришда муҳим амалий манба бўлиб хизмат қилади.
Батафсил
...

АКАДEМИЯ ДEЛEГАЦИЯСИНИНГ ЯПОНИЯГА ТАШРИФИ: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Шерзод Абдуқодиров бошчилигидаги, Академия ҳамда Судьялар олий кенгаши вакилларидан иборат делегация Япониянинг Токио шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. 👥 Ташриф доирасида делегация Япония Олий суди, Юридик тайёргарлик ва тадқиқотлар институти (ЛТРИ), шунингдек, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва ўқув институти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.      Учрашувларда суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий таълим методларини жорий этиш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.      Хусусан, Японияда судьяликка номзодларни тайёрлаш, суд кадрларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш борасидаги тажрибага алоҳида эътибор қаратилди.💼 Шунингдек, делегация Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида суд-ҳуқуқ ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.🤝 Музокаралар якунида ўзаро тажриба алмашиш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда институционал ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.
Батафсил
...

АКАДEМИЯ ВАКИЛИ “III GENÇLİK ФОРУМУ”ДА ИШТИРОК ЭТДИ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва кадрлар бўлими бош мутахассиси И. Ғаффоров Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Халқаро туркий маданият ташкилоти — TÜRKSOY томонидан ташкил этилган III Туркий дунё ёшлари учрашуви — “III Gençlik Форуму”да иштирок этди. Форум туркий дунё ёшларининг долзарб ижтимоий муаммолар юзасидан фикр алмашиши, уларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ғояларни ишлаб чиқиши, шунингдек, илғор тажрибаларни ўрганиши учун муҳим мулоқот майдонига айланди.Тадбир доирасида туркий тилли давлатлар ёшлари билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг билим олиши, ўз салоҳиятини намоён этиши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун яратилаётган имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.Форумда ўзлаштирилган илғор тажрибалар Академия фаолиятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва янги маънавий-маърифий ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.
Батафсил

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097