АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Одил судлов академиясида АҚШнинг Америка университети Вашингтон ҳуқуқ коллежи (Америсан Университй Вашингтон Соллеге оф Лав — АУВСЛ) вакили Шалала Валиева билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида меҳмон Академиянинг ташкил этилиши, асосий вазифалари, таълим йўналишлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий салоҳияти ва халқаро фаолияти билан таништирилди.
❓ Мулоқот давомида икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг қуйидаги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди:
⏺ Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар ўртасида академик алмашинувни йўлга қўйиш;
⏺ Судьялар ва судьяликка номзодлар учун қўшма ўқув курслари, семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш;
⏺ Суд фаолиятида сунъий интеллект, рақамли одил судлов ва киберхавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
⏺ Инсон ҳуқуқлари, судьялар мустақиллиги, судьялик одоби ва халқаро ҳуқуқ йўналишларида тажриба алмашиш;
⏺ Докторантлар ва мустақил изланувчилар ўртасидаги илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма анжуманлар ўтказиш ва илмий мақолалар чоп этиш;
⏺ Ўзаро англашув меморандумини имзолаш имкониятларини кўриб чиқиш.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
👥 Мазкур учрашув Академиянинг хорижий юридик таълим муассасалари билан алоқаларини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятига илғор халқаро тажрибани жалб этиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Boshqa yangiliklar
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
Халқаро делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий судида