«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
Одил судлов академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида «Инсон» марказларининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчилари ҳамда Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курслари ўз ниҳоясига етди.
Ўқув дастури иштирокчиларнинг оилавий ва фуқаролик ҳуқуқи йўналишидаги билимларини кенгайтириш, кундалик хизмат фаолиятида учрайдиган мураккаб ҳуқуқий вазиятларни тўғри ҳал этиш ҳамда болалар ва оилаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш бўйича амалий тайёргарлигини кучайтиришга йўналтирилди.
Машғулотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш, шартномавий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, ҳуқуқий хавфларни аниқлаш ва бошқариш, суд амалиёти ҳамда ҳуқуқий экспертиза билан боғлиқ масалалар назарий ва амалий мисоллар асосида ўрганилди. Дарсларга Академия профессор-ўқитувчилари, Олий суд ва Тошкент шаҳар судлари судьялари жалб этилди.
Тингловчи фикри:
“Малака ошириш жараёнида олган билимларимиз фаолиятимизда учрайдиган ҳуқуқий масалаларга янада масъулият билан ёндашишимизга ёрдам беради. Айниқса, судьялар билан биргаликдаги машғулотлар, амалий вазиятлар таҳлили ва ҳаётий мисоллар орқали қонунчилик нормаларини қўллаш бўйича тушунчаларимиз янада бойиди. Ўзлаштирган билимларимизни келгусидаги иш фаолиятимизда самарали қўллаш имкониятига эга бўлдик”.
Курснинг якуний босқичида тингловчиларнинг ўзлаштирган билимлари тест синовлари асосида текширилди. Натижалар бўйича юқори кўрсаткичларга эришган иштирокчиларга малака
Boshqa yangiliklar
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
Халқаро делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий судида
-
ХАЛҚАРО ЎҚУВ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
-
«International Journal of Justice» журналининг 1-сони чоп этилди!