Магистратурага қабул

Академияда ўқитишни ташкил этиш

МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 2026/2027-ўқув йили учун “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага 1 июлдан қабул бошланади.

Қабул жорий йилнинг 1 июлидан 30 июлигача (30 июль куни ҳам) онлайн тартибда амалга оширилади.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни  https://my.edu.uz  электрон платформасига юклашлари лозим:

а) олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (ёки дипломдан кўчирма нусха – олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова нусхаси.

Бунда 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилоти томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Олий таълим жараёнларини бошқариш – HEMIS” ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилиши сабабли ушбу тоифадаги диплом ва унинг иловасини электрон платформага юклаш талаб этилмайди;

б) хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификат нусхаси (камида Б2 даражадаги тил сертификати талаб қилинади).

Магистратурага ташқи абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичининг кетма-кетлигига кўра ўқишга қабул қилинади.

Олий юридик маълумотга эга бўлган, суд тизими ва судьялар ҳамжамияти органлари ва муассасаларида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Президент Администрацияси раҳбари томонидан тайинланадиган ёки келишиб олинадиган лавозимларда фаолият юритиб келаётган шахслар электрон платформа орқали ички абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган ҳолларда, қўшимча равишда маълумотнома (обективка) ва меҳнат дафтарчасини юклашлари талаб этилади.

Ички абитуриентлар учун магистратурага қабул мутахассислик фанлари ва чет тилидан (хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификатга эга бўлганлар бундан мустасно) тест ўтказиш орқали амалга оширилади.

Қабул бўйича телефон: 55-501-01-64

Низом билан танишинг

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097