Магистратура
Академияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича амалий магистратура дастури
Академияда магистратура босқичида ўқув жараёни таълимнинг кундузги ва кечки шаклларида ташкил этилади;
Академияга қабул қилишда номзодларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди;
Академияда таълим олиш муддати магистратура дастури бўйича бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом берилади;
Академия магистратура дастурлари бўйича қабул параметрлари ҳар йили Академия Кенгаши таклифи асосида Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланади;
Академия магистратурасида ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, унинг қиймати Академия Кенгаши ва Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.
Магистратурага қабул тўғрисидаги низом
Магистратура дастурларига ҳужжат топшириш тартиби бўйича видео қўлланма
Магистратура қабули юзасидан кўп бериладиган саволлар
70420115 ‒ “Суд фаолияти” магистратура мутахассислик фанлари бўйича имтиҳон дастури