СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

05.11.2026 / 20:35
19
#

Одил судлов академиясида касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун “Судьянинг ҳалоллиги, холислиги ва юксак маънавий-ахлоқий савияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси И. Марупов иштирок этди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати, шунингдек, судьянинг ҳалоллиги ва холислиги, унинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда касбий масъулияти масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, судьянинг одиллиги, виждонлилиги ва холислиги нафақат одил судлов сифатини, балки фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097