ОДИЛ СУДЛОВДА ЯНГИ АВЛОД: СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ, РАҚАМЛИ ИШОНЧ ВА КИБEРБАРҚАРОРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида киберхавфсизлик, рақамли далиллар ҳамда суд фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган халқаро ўқув курси бошланди.
Халқаро тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон суд тизимлари вакиллари, амалдаги судьялар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Ўқув курсининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Одил судлов академияси ректори иштирок этиб, тадбирни кириш сўзлари билан очиб бердилар.
Тадбир доирасида суд-ҳуқуқ тизимида рақамли трансформация жараёнлари, суд фаолиятида замонавий ахборот технологияларини қўллаш, киберхавфсизликни таъминлаш ва сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
Boshqa yangiliklar
-
ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ: СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ, РАҚАМЛИ ИШОНЧ ВА СУД ТИЗИМЛАРИНИНГ КИБEРБАРҚАРОРЛИГИ
-
Академияда ёшлар билан мулоқот ташкил этилди
-
ГДАНСК УНИВEРСИТEТИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
-
Одил судлов академияси вакили Малтадаги халқаро конференцияда Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди