Одил судлов академияси вакили Малтадаги халқаро конференцияда Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди

28.10.2026 / 20:21
17
#

2026 йил 26–28 октябрь кунлари Малтанинг Валлетта шаҳрида Ҳедаяҳ маркази ва Халқаро адлия ва қонун устуворлиги институти (ИИЖ) ҳамкорлигида РС26 халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Одил судлов академияси профессори Дилшод Исроилов “Терроризмга оид ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш: Ўзбекистоннинг тергов ва суд амалиётидан мисоллар” мавзусида маъруза қилди.

Унда терроризмга оид ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг касбий салоҳиятини ошириш, рақамли далилларни баҳолаш ва адолатли суд муҳокамаси кафолатларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ёритилди.

Конференция доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва тажриба алмашиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097