АКАДEМИЯ ВАКИЛИ “III GENÇLİK ФОРУМУ”ДА ИШТИРОК ЭТДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва кадрлар бўлими бош мутахассиси И. Ғаффоров Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Халқаро туркий маданият ташкилоти — TÜRKSOY томонидан ташкил этилган III Туркий дунё ёшлари учрашуви — “III Gençlik Форуму”да иштирок этди.
Форум туркий дунё ёшларининг долзарб ижтимоий муаммолар юзасидан фикр алмашиши, уларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ғояларни ишлаб чиқиши, шунингдек, илғор тажрибаларни ўрганиши учун муҳим мулоқот майдонига айланди.
Тадбир доирасида туркий тилли давлатлар ёшлари билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг билим олиши, ўз салоҳиятини намоён этиши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун яратилаётган имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.
Форумда ўзлаштирилган илғор тажрибалар Академия фаолиятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва янги маънавий-маърифий ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar