МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари юридик хизмат ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси якунланди.
Ўқув машғулотларида тингловчилар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкаларини қайтариш, ноқонуний қурилган иморатларни бузиш билан боғлиқ низолар, судларга даъво аризалари ва юқори инстанция судларига шикоятлар киритиш, шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий судларда ишларни кўришнинг процессуал хусусиятларини ўргандилар.
Назарий билимлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланиб, суд ҳужжатларини тайёрлаш, қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш ва ҳуқуқий позицияни асослаш кўникмалари ривожлантирилди.
Курс якунидаги тест синовларида тингловчилар юқори натижаларни қайд этдилар. Курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Тингловчи фикри
Тошкент шаҳар Кадастр агентлиги бошқармаси бош юрисконсульти Акобир Ахмедов:
«Мазкур ўқув курси биз учун жуда фойдали бўлди. Фаолиятимизда дуч келадиган мураккаб масалаларнинг ечимларини амалдаги судьялар ва малакали профессор-ўқитувчилардан бевосита ўргандик. Бундай курсларнинг кўпайтирилишидан мамнун бўлар эдим. Турли соҳаларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига ҳам шундай ўқувларда қатнашишни тавсия қиламан. Курсни ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Кадастр агентлигига самимий миннатдорлигимни билдираман».
Мазкур курс юридик хизмат ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва суд ишларида самарали иштирок этиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВА ҲEЛСИНКИ УНИВEРСИТEТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО СEМИНАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
-
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
-
АКАДEМИЯ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
-
ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ КОГНИТИВ ВА ЖАМОАВИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА