АКАДEМИЯ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

20.10.2026 / 21:36
24
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат ва кадрлар бўлими бош мутахассиси И. Ғаффоров ТÜРКСОЙ томонидан ташкил этилган халқаро форумда иштирок этмоқда.

Форумнинг асосий мақсади туркий халқларнинг тарихи, маданияти, анъана ва қадриятларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий дунё миқёсидаги ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини ривожлантиришдан иборат.

Форум доирасидаги иштирок туркий давлатлар ёшлари билан тажриба алмашиш, ёшлар билан ишлашнинг замонавий усулларини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш учун муҳим имконият яратади.

Халқаро форумда ўзлаштирилган илғор тажрибаларни Академия фаолиятига татбиқ этиш орқали ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда туркий дунё ёшлари билан ҳамкорликда янги маънавий-маърифий ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097