ДАВЛАТ ТИЛИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

19.10.2026 / 19:52
23
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан «Одил судловни амалга оширишда ўзбек тили меъёрларига риоя этиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🤩 Тадбир давомида давлат тилининг одил судловни амалга оширишдаги ўрни ва аҳамияти, суд ҳужжатларини давлат тилида тўғри ва аниқ расмийлаштириш, юридик терминологиянинг бир хилда қўлланилиши ҳамда суд амалиётида тил меъёрларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ва суд ҳужжатлари сифатини оширишда тил маданиятининг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

🏆 Тадбир давомида Академия тингловчилари ўртасида «Сўз муқаддаслиги ва ҳуқуқий масъулият: судья ҳукмидаги ҳар бир ҳарф қадри» мавзусида ўтказилган танловда иштирок этиб, ғолиб деб топилган қуйидаги тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар:
🔹 Шерқулов Азамат Нуралиевич — иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчиси;
🔹 Зулпиев Умиджон Собирович — иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчиси;
🔹 Хужамбердиев Санжарбек Махситалиевич — фуқаролик ҳуқуқи йўналиши тингловчиси.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Одил судлов академияси томонидан ташкил этилган «Мустақиллик — одил судлов ва инсон қадрининг мустаҳкам пойдевори» мавзусидаги илмий мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Танловга тақдим этилган илмий мақолалар илмий савияси, мавзунинг ёритилиш даражаси ва амалий аҳамиятига кўра баҳоланиб, қуйидаги муаллифлар ғолиб деб топилди:
🥇 И ўрин — Шамсиддинова Озода Бўриевна
🥈 ИИ ўрин — Мадатов Хабибулло Нурмуродович
🥉 ИИИ ўрин — Эшқувватов Бобомурод Аброр ўғли
🏅 «Энг яхши амалий таклиф» номинацияси — Авезов Қосим Сафарович.

🫥 Танлов ғолиблари Одил судлов академияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Тадбир давлат тилининг нуфузини юксалтириш, суд ҳужжатларида тил меъёрларига риоя этиш маданиятини ошириш ҳамда одил судлов сифатини таъминлашга қаратилган фикр ва таклифлар алмашинуви билан аҳамиятли бўлди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097