АКАДEМИЯДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА МEҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар прокуратураси вакиллари коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик, давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда хизмат одоби масалалари юзасидан маърузалар билан иштирок этдилар.
Мулоқотнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 сентябрдаги “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-345-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-518-сон қарори мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.
Ушбу ҳужжатлар доирасида Академияда хавфсиз ва ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини шакллантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш жойида тазйиқ ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли хулосалар чиқарилиб, Академия фаолиятида қонунийлик, ҳалоллик, шаффофлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.
Boshqa yangiliklar
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ГEОГРАФИЯСИ
-
ГEРМАНИЯ СУД ТИЗИМИДА МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ АСОСЛАРИ
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК ВА ЭТИК ЮКСАЛИШ КEНГАШИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ
-
Одил судлов академияси экспертлари халқаро конференцияда иштирок этмоқда
-
Одил судлов академияси жамоаси ва тингловчилари диққатига!