Одил судлов академияси экспертлари халқаро конференцияда иштирок этмоқда

14.10.2026 / 18:45
23
#

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси делегацияси Тожикистон халқаро туризм ва тадбиркорлик университетида ташкил этилган “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида халқаро ҳамкорлик: маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

⏺ Халқаро тадбир доирасида Тожикистон Республикаси Олий суди, Конституциявий суди, Олий иқтисодий суди ва Душанбе шаҳар суди ҳамкор ташкилотлар сифатида кўрсатилган. Шунингдек, анжуманда суд-ҳуқуқ соҳаси мутахассислари, юридик фанлар докторлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари қатнашмоқда.

🌐 Конференцияда маданий меросни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, туризм соҳасидаги қонунчилик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда судлар фаолиятида сунъий интеллектни қўллаш ва рақамли суд тизимини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097