АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК ВА ЭТИК ЮКСАЛИШ КEНГАШИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

15.10.2026 / 17:37
18
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректорининг тегишли буйруғига асосан Академик ҳалоллик ва этик юксалиш кенгашининг янги таркиби тасдиқланди.

⚖️ Кенгаш фаолияти Академияда академик ҳалоллик ва профессионал этика тамойилларини мустаҳкамлаш, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларининг сифатини ошириш ҳамда замонавий таълим ёндашувларини ривожлантиришга қаратилган.

📚 Кенгаш олдига қуйидаги муҳим вазифалар қўйилган:
⏺ таълим ва илмий жараёнларга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш;
⏺ замонавий таълим технологиялари ва интерактив услубларни кенг жорий қилиш;
⏺ таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш;
⏺ ўқув жараёнларини зарур таълим ресурслари билан таъминлаш;
⏺ академик ҳалоллик ва профессионал этика тамойилларига риоя этилишини таъминлаш.

🫥 Кенгашнинг янги таркиби Академияда сифатли таълим, илмий изланишлар ва академик ҳалоллик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097