21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!

21.10.2026 / 09:43
16
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси жамоаси барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

Ўзбек тили — миллий ўзлигимиз, тарихимиз, маънавиятимиз ва бебаҳо қадриятларимизнинг ёрқин ифодасидир. Она тилимиз халқимизни бирлаштирувчи, миллий тафаккуримизни бойитувчи ва маънавий меросимизни авлодлардан авлодларга етказувчи беқиёс неъматдир.

Бугунги кунда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини юксалтириш, унинг бой имкониятларини кенг намоён этиш, илм-фан, таълим, ахборот технологиялари ва ҳуқуқшунослик соҳаларида қўлланишини ривожлантириш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.

Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик, фаровонлик ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Жонажон ўзбек тилимизнинг нуфузи ва шуҳрати янада юксалсин, она тилимиз ҳамиша қалбларимизда ва ҳаётимизда муносиб ўрин тутсин!

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси жамоаси

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097