ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ КОГНИТИВ ВА ЖАМОАВИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА

20.10.2026 / 15:14
27
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида тингловчиларнинг интеллектуал салоҳияти, креатив фикрлаши ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тимбилдинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Академия психологи Y.Dosjanova иштирокида ташкил этилаётган машғулотларда интеллектуал ўйинлар, амалий топшириқлар ва жамоавий машқлар орқали муаммоларга ноодатий ёндашиш, мақбул ечимларни топиш ва ҳамкорликда қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилмоқда.

Шунингдек, машғулотлар тингловчиларнинг психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларда ўзини бошқариш ва касбий фаолият учун зарур компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Зеро, креатив фикрлаш, психологик барқарорлик ва самарали ҳамкорлик бўлажак судьялар касбий тайёргарлигининг муҳим таркибий қисмларидир.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097