ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО СEМИНАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 20–22 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) томонидан “Трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро минтақавий семинар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда Одил судлов академияси Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Толибжон Обидов иштирок этиб, трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш, электрон далиллар билан ишлаш ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида халқаро тажриба алмашмоқда.
Семинарнинг асосий мақсади трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, уларнинг самарали ечимларини муҳокама қилиш ҳамда ушбу соҳада минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ЙХҲТ Котибияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ваколатли идоралари, жумладан, Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази ва Бош криминалистика маркази, Бош прокуратура, Одил судлов академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳузуридаги Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти мутахассислари иштирок этмоқда.
Семинар дастуридан трансчегаравий кибержиноятларни тергов қилиш бўйича амалий машғулотлар, электрон далиллардан самарали фойдаланиш, Эстония ва Қозоғистон тажрибасини ўрганиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасида киберхавфсизлик ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳокамалар ўрин олган.
Boshqa yangiliklar
-
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВА ҲEЛСИНКИ УНИВEРСИТEТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
-
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
-
АКАДEМИЯ ВАКИЛИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
-
ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ КОГНИТИВ ВА ЖАМОАВИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА