ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВА ҲEЛСИНКИ УНИВEРСИТEТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

22.10.2026 / 20:14
12
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Финландиянинг нуфузли Ҳелсинки университети Ҳуқуқ факультетининг жиноят ҳуқуқи профессори, юридик фанлар доктори Сакари Кристиан Меландер билан учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Учрашув давомида Одил судлов академияси ва Ҳелсинки университети ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим ва илм-фан соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

✅ Музокаралар натижасида Одил судлов академияси профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида Ҳелсинки университетида малака оширишларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

📚 Шунингдек, ташриф доирасида профессор Сакари Кристиан Меландер Академия магистратура тингловчилари учун Европа жиноят ҳуқуқининг долзарб масалалари, жиноят қонунчилигини қўллаш амалиёти ҳамда жиноят одил судловини такомиллаштириш мавзуларида маъруза ўқиди.

🎓 Маълумот учун, Сакари Кристиан Меландер 2018 йилдан буён Ҳелсинки университети профессори сифатида фаолият юритиб келмоқда. У Финландия Фан ва адабиёт академияси аъзоси ҳамда Финландия ҳуқуқшунослар уюшмаси раиси ҳисобланади.

🌐 Мазкур учрашув Одил судлов академиясининг халқаро академик алоқаларини кенгайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ва магистратура тингловчиларини илғор хорижий тажриба билан таништириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097