EMOTIONS FROM JAPAN: ЯНГИ ТАЖРИБА — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР!

27.10.2026 / 21:00
13
#

Япония тараққиётининг асоси — таълим, қонунга ҳурмат ва юксак маданият!

 Одил судлов академиясида Японияга амалга оширилган хизмат сафари натижалари ва халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Япония ҳуқуқ тизими, япон халқининг ўзига хос маданияти, қонунга итоаткорлик тамойиллари ҳамда таълим ва тарбия тизимининг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида фикр юритилди.

Делегация вакилларининг Япония Олий суди, Юридик кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва ўқув институтига ташрифлари давомида илғор тажрибалар ўрганилиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Академия учун янги истиқболлар! Японияда таълим олиш ва малака ошириш, халқаро тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда замонавий таълим методикаларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида делегация вакиллари томонидан Японияда орттирилган билим ва тажрибалар Академия ходимлари билан ўртоқлашилиб, илғор ёндашувларни Академия фаолияти ва таълим жараёнига босқичма-босқич татбиқ этиш истиқболлари белгилаб олинди.

Япония тажрибасидан муҳим хулоса: қонунга ҳурмат мактабдан, юксак ҳуқуқий маданият эса таълим ва тарбиядан бошланади!

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097