АКАДEМИЯ ДEЛEГАЦИЯСИНИНГ ЯПОНИЯГА ТАШРИФИ: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ

24.10.2026 / 21:50
21
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Шерзод Абдуқодиров бошчилигидаги, Академия ҳамда Судьялар олий кенгаши вакилларидан иборат делегация Япониянинг Токио шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

👥 Ташриф доирасида делегация Япония Олий суди, Юридик тайёргарлик ва тадқиқотлар институти (ЛТРИ), шунингдек, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва ўқув институти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

      Учрашувларда суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий таълим методларини жорий этиш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

      Хусусан, Японияда судьяликка номзодларни тайёрлаш, суд кадрларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш борасидаги тажрибага алоҳида эътибор қаратилди.

💼 Шунингдек, делегация Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида суд-ҳуқуқ ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

🤝 Музокаралар якунида ўзаро тажриба алмашиш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда институционал ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097