“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга шарҳ китоби тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди

27.10.2026 / 20:54
10
#

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳ китобининг тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори ҳам иштирок этди.

Тадбир Олий суд, Осиё тараққиёт банки ва Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида тайёрланган, 820 саҳифадан иборат шарҳ китобининг мазмун-моҳияти ва илмий-амалий аҳамиятини муҳокама қилишга бағишланди.

Нашрда Қонуннинг барча 17 боби қамраб олиниб, унинг ҳар бир моддаси мазмуни, ҳуқуқий мақсади, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда суд амалиётида қўлланилиши батафсил ёритилган.

Тадбир давомида тўловга қобилиятсизликка оид ишларни судларда кўриб чиқиш, суд назоратининг самарадорлигини таъминлаш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, шарҳни тайёрлашда миллий қонунчилик ва суд амалиёти билан бир қаторда халқаро тажриба ҳамда халқаро ташкилотларнинг тегишли ҳужжатларидан фойдаланилгани таъкидланди.

Мазкур нашр қонун нормаларини амалиётда тўғри ва бир хилда қўллаш, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш, суд қарорлари сифати ва барқарорлигини ошириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик институтини янада ривожлантиришда муҳим амалий манба бўлиб хизмат қилади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097