ГДАНСК УНИВEРСИТEТИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / 20:54
13
#

Одил судлов академиясида Полшанинг Гданск университети ректори, Полша университетлари ректорлари конференцияси президенти, Полша Фанлар академияси аъзоси, профессор Пётр Степновский билан учрашув бўлиб ўтди.

💬 Учрашувда Одил судлов академияси ректори Шерзод Абдуқодиров икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

⏺ Қайд этилганидек, айни пайтда Академия ва Гданск университети ўртасида дастлабки ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги элчихонаси вакиллари ҳам амалий кўмак кўрсатмоқда.

❓ Мулоқот давомида ҳамкорликнинг қуйидаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди:
🔹 Одил судлов академияси ва Гданск университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш;
🔹 Академия тингловчилари ва магистратура талабалари учун Гданск университетида стажировкалар ташкил этиш;
🔹 Профессор-ўқитувчилар ўртасида академик алмашинув ва тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш;
🔹 Қўшма илмий тадқиқотлар, конференциялар ва академик тадбирларни ташкил этиш;
🔹 Замонавий таълим методикалари ва халқаро тажрибани ўқув жараёнига татбиқ этиш.
Учрашув якунида томонлар таълим ва илм-фан соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда келгусидаги амалий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

🌐 Мазкур учрашув Одил судлов академиясининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва кадрлар тайёрлаш тизимига илғор хорижий тажрибани жорий этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097