ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ: СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ, РАҚАМЛИ ИШОНЧ ВА СУД ТИЗИМЛАРИНИНГ КИБEРБАРҚАРОРЛИГИ

31.10.2026 / 13:28
30
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 2026 йил 2–4 ноябрь кунлари “Одил судловнинг янги авлоди: сунъий интеллект, рақамли ишонч ва суд тизимларининг кибербарқарорлиги” мавзусида халқаро ўқув курси бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан амалдаги судьялар иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро ўқув курси суд-ҳуқуқ соҳасида илғор тажриба алмашиш, рақамли трансформация шароитидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда судьялар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097