МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА

09.11.2026 / 21:12
13
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси магистратура тингловчилари учун “Илмий (ҳуқуқий) тадқиқотлар методологияси” фани доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таништирув машғулоти ташкил этилди.

Машғулот давомида тингловчилар кутубхонанинг тарихи, тузилмаси ва асосий фондлари, ҳуқуқий адабиётлар, илмий нашрлар ҳамда диссертациялар фонди билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, электрон каталог ва рақамли ресурслардан, жумладан, media.natlib.uz платформасидан фойдаланиш, илмий манбаларни излаш, саралаш ва улардан тўғри иқтибос келтириш тартиби юзасидан маълумотларга эга бўлдилар.

Мазкур машғулот магистратура тингловчиларининг илмий-тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш, диссертация ишларини тайёрлашда ишончли манбалардан самарали фойдаланиш ҳамда ахборот маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097