Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан мониторинг ўтказилди
Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Президент Администратсияси томонидан мониторинг ўтказилди.
Мазкур жараёнга Академия раҳбарияти, янги шаклланган профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда тингловчилар жалб этилди.
Академияда жами 20 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда (6 нафари ДСc, 11 нафари ПҳД илмий даражасига эга, 4 нафар профессор, 5 нафар доцент, 13 нафари илгари судялик лавозимларида фаолият юритган, шундан 6 нафари амалдаги судялар ҳисобланади);
— 2025–2026 ўқув йилида жами 164 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинган, шундан 4 нафари тингловчилар сафидан чиқарилган;
— дарс жараёнлари “назария – амалиёт – имитатсия” тамойили асосида дуал таълим шаклида ташкил этилган бўлиб, куннинг биринчи ярмида назарий, иккинчи ярмида деонтологик ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Тадбир давомида суд тизими учун кадрлар тайёрлашнинг институтсионал асоси сифатида ташкил этилган Академия фаолиятининг мазмун-моҳияти, уни халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, “бўлажак судяни судя тайёрлайди” тамойили асосида ўқув жараёнига амалиётчи судяларни жалб этиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда юқори малакали судялар корпусини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида Академия ректори ва янги тайинланган проректорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар, таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда келгусидаги аниқ манзилли режаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, тингловчиларнинг билим даражаси, касбий салоҳияти ва ўқув жараёнига муносабатини аниқлаш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мониторинг жараёнида Академиянинг рақамли инфратузилмаси, электрон таълим платформалари, симулятсия заллари ҳамда ўқув машғулотларида қўлланилаётган замонавий технологиялар ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунлари бўйича Академия фаолиятининг устувор йўналишлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилиниб, Фармонда белгиланган вазифалар ижросини янада самарали таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар ва истиқболдаги режалар белгилаб берилди.
Boshqa yangiliklar
-
Академияда янги тайинловлар ҳамда мўътабар устозга юксак эҳтиром
-
Тайинлов
-
Одил судлов академияси тингловчилари Миллий кутубхонада!
-
Одил судлов академияси расман фаолият бошлади Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
-
Судялар мустақиллигини амалда таъминлаш - давр талаби