Инсон ҳуқуқлари: миллий ва халқаро тажриба уйғунлиги
Бугун Одил судлов академиясида касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун “Одил судловни таъминлашда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” ўқув курсининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Академия, Халқаро юристлар комиссияси ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Академия проректори D.Aripov, ходимлари, тингловчилари, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси лойиҳа координатори Гемма Варрен ҳамда Халқаро юристлар комиссиясининг Европа ва Марказий Осиё дастури директори Темур Шакиров иштирок этди.
🔼 Тақдимот давомида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларини суд амалиётида қўллаш бўйича тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
⚖️ Таъкидланганидек, мазкур ўқув курси тингловчиларнинг инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномалар ва умумеътироф этилган ҳуқуқий стандартлар бўйича билимларини чуқурлаштириш, уларни амалиётда тўғри ва самарали қўллаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
Академия ректори касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди
-
Магистратура талабалари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
-
Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 75 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ РEКТОРИНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУРОЖААТИ
-
Иқтисодий низоларни муқобил ҳал этиш усуллари муҳокама қилинди