Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 75 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

08.10.2026 / 19:10
12
#

“Суд экспертизасининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Sh.Abduqodirov бошчилигида Академия ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида суд экспертизаси соҳасининг бугунги ҳолати, замонавий илмий ёндашувлар, инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳанинг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Марказнинг 75 йиллиги муносабати билан суд экспертизаси соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, соҳага муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол соҳа ходимлари тантанали равишда тақдирланди.

75 йиллик тарих — бу нафақат муҳим сана, балки бой тажриба, илмий салоҳият, шаклланган касбий анъаналар ва мамлакатимизда одил судловни таъминлашга қўшилган муносиб ҳиссанинг ёрқин ифодасидир.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097