Академия ректори касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди

08.10.2026 / 19:39
19
#

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Шерзод Ёқубжонович Абдуқодировнинг касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

❓ Очиқ мулоқот давомида тингловчиларнинг таълим жараёни, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва ташаббуслари атрофлича муҳокама қилинди.

⚖️ Мулоқотда, айниқса, келгусида кучли, билимли, мустақил фикрлайдиган ва юксак касбий салоҳиятга эга судьяларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

🎓 Таъкидланганидек, касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган тингловчилар синов ва саралашлардан муваффақиятли ўтган, муносиб номзодлар сифатида танлаб олинган. Шу боис уларга юклатилган масъулият ҳам ниҳоятда катта.

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари ва халқимиз томонидан билдирилаётган ишончни оқлаш, суд ҳокимиятига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш ҳамда одил судловни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир бўлажак судьянинг энг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.

📚 Шунингдек, тингловчиларга доимий изланиш, қонунчиликдаги янгиликларни чуқур ўрганиш, суд амалиётини таҳлил қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этиш ҳамда судьялик касбининг юксак масъулиятини чуқур ҳис этиш зарурлиги таъкидланди.

🤝 Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Бундай очиқ мулоқотлар бўлажак судьяларнинг касбий тайёргарлигини янада кучайтириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва таълим жараёнини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097