Магистратура талабалари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

08.10.2026 / 19:34
24
#

Бугун Одил судлов академияси магистратура талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига танишув ташрифи ташкил этилди.

📝 Ташриф доирасида талабалар Қонунчилик палатаси фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан яқиндан танишдилар.


❓ Мулоқот давомида парламент қўмиталари ва фракцияларининг вазифалари, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, уларга таклиф ва мулоҳазалар киритиш, шунингдек, тизимдаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

🤩 Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ҳамда парламент фаолияти бўйича амалий тасаввурларини кенгайтириш имконига эга бўлдилар.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097