Япония тажрибаси: фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича малака ошириш
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси вакили 2026 йил 16–26 феврал кунлари ЖИCА халқаро ташкилоти кўмагида Япония давлатининг Токио шаҳрида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган малака ошириш курсларида иштирок этди.
Семинар-тренинглар давомида япониялик профессор-ўқитувчилар томонидан қуйидаги мавзуларда машғулотлар ўтказилди:
— генератив сунъий интеллект ва муаллифлик ҳуқуқи;
— рақамли платформаларни ҳуқуқий тартибга солиш;
— шартномадан ташқари мажбуриятлар (деликт) ҳуқуқи ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
— қўлланиладиган ҳуқуқни танлаш масалалари;
— суд тизимининг ҳуқуқни ҳимоя қилишдаги роли, мажбуриятлари ҳамда превентив ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
— фуқаролик муносабатларида давлат иштироки.
Шунингдек, хизмат сафари доирасида Япония Адлия вазирлигига ташриф буюрилиб, вазирлик таркибидаги Суд ишлари бюроси фаолияти билан яқиндан танишилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Мухсинсўжа Абдурахмонов билан учрашув ўтказдилар.
Семинар-тренинглар якунида иштирокчиларга “Фуқаролик ҳуқуқи” бўйича ҳамкорлик дастури муваффақиятли якунлангани ҳақида сертификатлар топширилди.