ХАЛҚАРО ЮРИСТЛАР КОМИССИЯСИ (ИCЖ) ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Халқаро юристлар комиссияси (ICJ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Академия ва ICJ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, 2026–2027-ўқув йилида Академия тингловчилари учун халқаро ҳуқуқ йўналишида махсус ўқув курсини ташкил этиш ҳамда мазкур курсга нуфузли хорижий экспертларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашувда халқаро одил судлов стандартларини ўқув жараёнига жорий этиш, судялар ва суд тизими мутахассисларининг халқаро ҳуқуқ соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурлари ҳамда илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтиб, томонлар суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро тажрибани кенг жорий этиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда истиқболда қўшма таълим ва экспертлик ташаббусларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Boshqa yangiliklar
-
МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА
-
Пресс-тур доирасидаги мулоқот: шаффофлик бош мезон
-
O‘zbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi eksperti Erkinjon Sobirov “Mening Yurtim” telekanalining “Gapiring” tok-shousida ishtirok etdi
-
СУДЯЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эʼлон қилади