Суд ҳокимиятида кадрлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси, Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси масъуллари иштирокида тақдимот тадбири ўтказилди.
Унда суд ҳамжамияти вакиллари давлат хизматида профессионал кадрлар корпусини шакллантириш, уларни баҳолаш ва ривожлантириш бўйича жорий этилган замонавий тизим билан таништирилди.
Маълумот учун, давлат хизматчиларини баҳолаш жараёнига рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш натижасида илгари раҳбарликка бир нафар номзодни ўртача 7 соат давом этган ассессмент баҳолаш жараёни ҳозирги кунда 80 дақиқани ташкил этмоқда.
Учрашувда:
▫️судялар корпуси вакилларига номзодлар танлашда рақамли технологиялар, хусусан сунъий интеллектни қўллаш;
▫️туман суди судялари ва ходимлари учун давлат бошқаруви, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида маҳаллий ва хорижий стажировкаларни ташкил этиш;
▫️"Ел-юрт умиди", JICA, KOICA ва бошқа халқаро стипендия дастурлари орқали хорижда ўқиган истиқболли кадрларни суд органларига жалб этиш;
▫️Президент мактабларини битириб олий таълим муассасаларида ўқиётган ва тамомлаганларни “устоз-менторинг” тамойили асосида суд органлари фаолиятида амалиётларни ташкил этиш ҳамда ишга йўналтириш;
▫️давлат бошқаруви тизими ва суд ҳокимияти органлари ўртасида янги авлод кадрларини шакллантириш ва истиқболли раҳбарларни аниқлашга қаратилган ТОП-100 танлов дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Boshqa yangiliklar
-
МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА
-
Пресс-тур доирасидаги мулоқот: шаффофлик бош мезон
-
O‘zbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi eksperti Erkinjon Sobirov “Mening Yurtim” telekanalining “Gapiring” tok-shousida ishtirok etdi
-
СУДЯЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эʼлон қилади