СУД ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ ХАЛҚАРО МИНБАРДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Франция Миллий магистратура мактабида (ЭНМ) бўлиб ўтаётган Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилоти (ИОЖТ)нинг ХИИ халқаро конференцияси доирасида Одил судлов академияси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Фахриддин Мадиев “Суд қарорларини қабул қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг халқаро этик стандартлари: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида маъруза қилди.
Маърузада суд фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг халқаро этик стандартлари, судьялар мустақиллигини таъминлаш ҳамда инсон назоратининг устуворлигини сақлаш масалалари Ўзбекистон тажрибаси асосида ёритилди.
Мазкур маъруза хорижий давлатлар суд тизими вакилларида катта қизиқиш уйғотиб, халқаро тажриба алмашиш учун муҳим имконият яратди.
Конференция доирасида Одил судлов академиясининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан ҳам муҳим музокаралар олиб борилди. Жумладан, Канада, Бразилия, Корея Республикаси, Австралия, Ветнам, Болгария, Италия ва Испаниянинг судьяларни тайёрлаш муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотлар давомида судьяларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, илғор халқаро тажрибаларни ўзлаштириш ҳамда ўзаро манфаатли институционал ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Boshqa yangiliklar
-
1 117 НАФАР СУДЬЯ МУРАККАБ ТОИФАДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА МАЛАКА ОШИРДИ
-
ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН КПИ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ
-
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КEНГАШИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ФРАНЦИЯДАГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИДА МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ