СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КEНГАШИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ФРАНЦИЯДАГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси вакиллари Франциянинг Бордо шаҳрида жойлашган Франция Миллий магистратура мактабида ўз ишини бошлаган Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилоти (Интернатионал Организатион фор Жудисиал Траининг — ИОЖТ)нинг ХИИ халқаро конференцияси очилиш маросимида иштирок этдилар.
Мазкур нуфузли халқаро анжуманда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 200 нафардан зиёд судьялар, суд-ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ҳамда судьяларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари вакиллари қатнашмоқда.
Конференциянинг очилиш маросимида Франция Миллий магистратура мактаби (ЭНМ) директори ўринбосари Ҳаффиде Боулакрас ҳамда Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилоти (ИОЖТ) президенти Адèле Кент иштирокчиларга табрик сўзлари билан мурожаат қилдилар.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси вакиллари ИОЖТ президенти Адèле Кент билан учрашиб, унга эсдалик совғаларини топширдилар. Учрашув халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш соҳасида тажриба алмашиш учун муҳим имконият бўлди.
Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси конференция доирасида ташкил этилаётган турли мавзули сессиялар ва муҳокамаларда фаол иштирок этмоқда.
Boshqa yangiliklar
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИДА МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.