ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИДА МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида “Маъмурий органларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш: суд амалиёти” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни Академия ректори Шерзод Абдуқодиров кириш сўзи билан очиб, давлат органлари қарорлари ва ҳаракатлари устидан самарали суд назоратини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд амалиётининг бир хиллигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Давра суҳбатида икки асосий йўналиш — маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан низолашиш ҳамда ФҲДЁ органлари билан боғлиқ низоларни судда кўриш амалиёти муҳокама қилинди.
Шунингдек, исботлаш мажбурияти, суднинг фаол иштироки, суд ва прокурор назорати, солиқ органлари қарорлари устидан низолашиш, суд ҳужжатларининг ижроси ҳамда жамоатчилик назоратига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда судьялар, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети, Наманган ва Самарқанд давлат университетлари вакиллари, олимлар ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирок этдилар.
Давра суҳбати якунида билдирилган таклиф ва тавсияларни умумлаштириш, шунингдек, иштирокчиларнинг илмий тезисларини алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган.
Boshqa yangiliklar
-
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КEНГАШИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ФРАНЦИЯДАГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.