ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН КПИ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ

12.11.2026 / 22:37
14
#

Одил судлов академиясида профессор-ўқитувчилар учун КПИ тизимидан фойдаланиш тартибига бағишланган тақдимот ташкил этилди.

Тадбир Академиянинг Ахборот-техник таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими томонидан ўтказилди.

Тақдимот давомида профессор-ўқитувчиларга КПИ тизимининг асосий функциялари, ундан фойдаланиш тартиби, тегишли маълумотларни киритиш ва тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олиб, тизим билан ишлашга оид масалалар бўйича фикр алмашдилар.

Мазкур тақдимот профессор-ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда КПИ тизимидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097