“Рақамли ҳукумат” тизими янада ривожлантирилади
✔️2026-йил 8-июл куни “Рақамли ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-257-сон қабул қилинди.
✔️Мазкур қарор билан Ягона интегратсиялашган рақамли платформани жорий этиш ва давлат бошқарувида рақамли технологияларни янада кенг қўллаш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
✔️Қарорга кўра, 2028-йил якунига қадар давлат органларининг камида
5 мингта маъмурий функсияси рақамлаштирилади. Шунингдек, давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш харажатларини камида 30 фоизга қисқартириш режалаштирилган.
✔️Ягона интегратсиялашган рақамли платформа “Рақамли ҳукумат” тизимининг асосий технологик элементи ҳисобланади. Ушбу платформа давлат ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашда ягона архитектура, стандартлар, технологик ва ташкилий ёндашувларни қўллашга хизмат қилади.
✔️Бундан ташқари, платформа қайта фойдаланиладиган рақамли компонентлар ва сервислар орқали давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқишни тезлаштириш, уларни стандартлаштириш ҳамда харажатларни камайтириш имконини беради.
✔️Қарорга мувофиқ, 2027-йил 1-январдан бошлаб давлат органларида ички ҳужжатлар алмашинуви, қарорларни қабул қилиш ва келишиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш ишлари мазкур платформа ва унинг рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
✔️Шунингдек, платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашишни соддалаштириш мақсадида очиқ интегратсия – Опен АПИ тамойили жорий этилади. Бу турли ахборот тизимларининг ўзаро тезкор ва хавфсиз ишлашини таъминлайди.
✍️Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири й.ф.д., профессор З.Амиров
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”