Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги юридик кадрлари учун то'лов асосида малака ошириш курслари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги ПФ–141-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида вазирлик тизимида фаолият юритаётган юридик кадрлар учун қисқа муддатли пулли малака ошириш курслари бошланди.
Мазкур ўқув дастури юридик кадрларнинг замонавий қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда давлат бошқарувида юридик хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
Курслар давомида тингловчиларга соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги янгиликлар, ҳуқуқий таваккалчиликларни бошқариш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар, суд амалиёти ҳамда ҳуқуқий экспертизанинг долзарб масалалари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судларида фаолият юритаётган кўп йиллик тажрибага эга судялар иштирокида олиб борилади.
Малака ошириш курслари интерактив таълим усуллари, кейс-таҳлиллар ва амалий муҳокамалар асосида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш ҳамда хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
ХАЛҚАРО ЮРИСТЛАР КОМИССИЯСИ (ИCЖ) ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА
-
Пресс-тур доирасидаги мулоқот: шаффофлик бош мезон
-
O‘zbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi eksperti Erkinjon Sobirov “Mening Yurtim” telekanalining “Gapiring” tok-shousida ishtirok etdi
-
СУДЯЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ