ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИГА ПОЛШАЛИК ЭКСПЕРТ ЖАЛБ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–141-сон Фармонида Одил судлов академиясида ташкил этиладиган ўқув жараёнларига халқаро экспертларни жалб этиш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида Одил судлов академиясига Полша Республикасининг Белосток университети Юридик факултети ҳузуридаги Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси профессори Катарзйна Ласкоwска ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад малака ошириш курсларида таҳсил олаётган судяларни жиноят ҳуқуқи ва криминология соҳасидаги илғор хорижий тажрибалар билан таништириш ҳамда илмий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Ташриф аввалида меҳмон Академиянинг илмий, инновациялар ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича проректори Н. Салайев билан учрашди. Мулоқот давомида истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ва кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг профессор Катарзйна Ласкоwска Академия тингловчилари учун “Полшада жиноятчиликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш омиллари” мавзусида маъруза ўқиди.
Ма'лумот учун: Катарзйна Ласкоwска Белосток университети Юридик факултети Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси мудири, таниқли криминолог олима ҳисобланади. У 240 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи бўлиб, илмий фаолиятида уюшган жиноятчилик, давлат хавфсизлиги, оилавий зўравонлик ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги криминологик муаммоларни тадқиқ этиб келмоқда.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик