Оила ва гендер масалаларида илмий-амалий ҳамкорлик кенгаймоқда
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
⏺ Мазкур меморандум томонлар ўртасида оила ва гендер масалалари, суд-ҳуқуқ соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти, таълим ва малака ошириш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
📄 Ҳужжат доирасида илмий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш, мутахассислар иштирокида семинар, конференция ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, тажриба ва илмий-услубий материаллар алмашинувини йўлга қўйиш кўзда тутилади.
👩🏼⚖️ Шунингдек, ҳамкорлик доирасида судьялик лавозимлари учун салоҳиятли хотин-қиз кадрларни тайёрлаш, уларнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ўрни ва ролини янада ошириш, судьялар корпусида аёллар вакиллигини кенгайтириш ҳамда аёл судьялар улушини 30 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни илмий ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
📝 Мазкур ҳамкорлик икки ташкилотнинг илмий ва амалий салоҳиятини бирлаштириш, оила ва гендер масалаларига оид ҳуқуқий билимларни янада такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимида хотин-қизларнинг профессионал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда ушбу йўналишдаги тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ