ОДИЛ СУДЛОВ КАДЕМИЯСИДА ЙХҲТ ЛОЙИҲАЛАРИ КООРДИНАТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ОСCЕ) Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Академия ректори Шерзод Абдуқодиров Академия фаолияти, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда судяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Томонлар Академия ва ЙХҲТ ўртасида бугунги кунда йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, хусусан, республика судялари учун кибержиноятларга қарши кураш мавзусида мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган ўқув-тренингларнинг аҳамияти ва самарадорлигини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, учрашувда Академия ва ЙХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилиниб, 2027–2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Элчи Антти Карттунен томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида салоҳиятни ошириш, судялар учун замонавий ўқув дастурларини ташкил этиш ҳамда халқаро тажрибани жорий этишга қаратилган ҳамкорлик йўналишлари юзасидан таклифлар билдирилди.
Учрашув очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтиб, томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик