Одил судлов академиясида Халқаро юристлар комиссияси (ICJ) делегatsiяси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12-март куни Одил судлов академиясида Халқаро юристлар комиссияси (ИCЖ) делегatsiяси билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ИCЖнинг минтақавий директори Тимур Шакиров бошчилигидаги делегatsiя ҳамда Одил судлов академияси раҳбарияти иштирок этди.
Мулоқот давомида томонлар ўртасида йўлга қўйилган кўп йиллик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган режалар ва таклифлар кўриб чиқилди.
Хусусан, Одил судлов академияси томонидан қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:
— “Моот Cоурт” (суд жараёни симулятсияси) форматида машғулотлар ташкил этиш. Бунда тингловчилар учун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенсияларни қўллаган ҳолда имитатсия қилинган суд мажлисларини ўтказиш;
— мавзуларни реал кейслар асосида ўқитиш, яъни халқаро инсон ҳуқуқлари судлари томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар базасини шакллантириш ҳамда уларни Ўзбекистон суд амалиётига мослаштириш бўйича амалий машғулотлар ташкил этиш;
— судялар ва судяликка номзодлар учун “Одил судлов ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар” номли дарслик тайёрлаш.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда илгари сурилган ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Boshqa yangiliklar
-
Оилавий низолар бўйича медиация: Япония тажрибаси
-
Тошкентда 10-март – Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
-
Адолат йўлида янги қадам: Ўзбекистонда Аёл судялар ассотсиатсияси ташкил этилди
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
-
Сунъий интеллект бўйича халқаро тажриба таълим ва тадқиқот жараёнларида қўлланилади