Одил судлов академиясида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Халқаро адолат ва қонун устуворлиги институти (ИИЖ, Малта) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки муассаса ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, хусусан, 2026-йил кузида Академия тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари учун терроризм ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган 7 кунлик халқаро тренингни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, илғор халқаро тажрибани таълим жараёнига жорий этиш, ўзаро англашув меморандумини имзолаш ҳамда қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”