Одил судлов академиясида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Бугун Одил судлов академиясида “Судга қадар иш юритиш босқичида тергов судяси фаолияти билан боғлиқ муаммолар” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
✅Одил судлов академияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур анжуманда жиноят-протсессуал ҳуқуқ соҳасидаги долзарб масалалар, тергов судяси институтининг замонавий ривожланиш тенденсиялари ҳамда амалиётдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
⏺Конференцияда республиканинг етакчи олий таълим ва илмий муассасалари вакиллари, суд-ҳуқуқ соҳаси экспертлари, профессор-ўқитувчилар, судялар ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирок этди.
👤Тадбир давомида тергов судяси институтининг ривожланиш истиқболлари, судга қадар иш юритишда тортишув принципини таъминлаш, қонунчилик асосларини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликдаги ўрни ҳамда институтнинг тарихий-ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан маърузалар тингланди.
🟦Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти мутахассислари ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан иштирок этди.
📱Конференция якунида тергов судяси институтини янада ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши қайд этилди.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик